Россия Ташқи ишлар вазирлиги The Times’нинг Россия гўёки «Толибон» ҳаракатини молиялаштиргани ҳақидаги мақоласига изоҳ берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Мақолада номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб, Москванинг афғон йўналишидаги сиёсати мақсадлари тўғрисидаги фикрлар келтирилади. Шунингдек, Россия гўёки толибларга текинга нефть маҳсулотлари етказганлиги маълум қилинади. Кўрсатилган сохта маълумотлар, бундан олдингилари каби, халқаро ҳамжамият эътиборини НАТОнинг Афғонистондаги сиёсати муваффақиятсизликларидан чалғитишга қаратилган», — дейилади расмий изоҳ матнида.
Вазирлик, шунингдек, Россия томони толибларга ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаётганлиги, шунингдек, Афғонистон ҳукуматига кўмак бериш сиёсатини юритаётганлигини таъкидлади.
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон 2017 йилнинг августида Россияни толибларга қурол етказишда айблаган эди.
Изоҳ (0)