Россия Федерациясининг Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров бошчилигидаги делегация аъзолари Artel Engineering масъулияти чекланган жамияти маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирди, деб хабар берди ЎзА.
Шунингдек, улар Gold Dried Fruits Export масъулияти чекланган жамиятининг ишлаб чиқариш салоҳияти билан ҳам танишишди.
Ҳозирда Чеченистон делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлиб турибди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бошчилигидаги делегация 16 октябрь куни Тошкентга келди. Рамзан Қодиров шаҳардаги «Кўкча» масжидида бўлди, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди.
Бундан ташқари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Бу олийгоҳда 1982—1986 йилларда унинг отаси — Аҳмад Қодиров таҳсил олган.
Изоҳ (0)