Thomson Reuters Foundation рейтингидан 10 миллиондан ортиқ аҳолиси бор мегаполислар ўрин олди. Сўровда иштирок этган экспертлар шаҳарларга у ерда содир бўладиган зўравонликлар, аёлларга анъанавий маданиятни сингдириш, тиббий хизмат даражаси, таълим ва бошқа омилларни ҳисобга олиб баҳо берди, деб хабар қилади «Ведомости».
Миср пойтахти — Қоҳира ўзининг маданий анъаналари туфайли аёллар учун дунёдаги энг хавфли шаҳар дея топилди
Рейтингда иккинчи ўринни Покистоннинг Карачи шаҳри эгаллади
Учинчи ўринни эса Конго демократик республикасининг пойтахти — Киншаса банд этди
Тўртинчи ўринда Деҳли (Ҳиндистон)
Топ-5 ликка Перу пойтахти — Лима якун ясади
Олтинчи ўринни Мехико эгаллади (Мексика)
Еттинчи ўринда Дакка шаҳри (Бангладеш)
Рейтингнинг саккизинчи поғонасидан Лагос шаҳри (Нигерия) ўрин олди
Тўққизинчи поғонани Индонезиянинг Жакарта шаҳри эгаллади
Топ-10 ликка Истанбул якун ясади (Туркия)
Москва шаҳри эса аёллар учун энг хавфли шаҳарлар рўйхатида 16-ўринни эгаллади. Аёллар учун энг хавфсиз шаҳар дея Лондон тан олинди
Изоҳ (0)