Британиялик актёр, «Тахтлар ўйини» сериалида пиромант Галлин образини жонлантирган Рой Дотрис 94 ёшида вафот этди. Бу ҳақда, International Business Times нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Дотрис оиласи баёнотида актёр ўз уйида, қизлар, набиралари ва эваралари олдида вафот этгани таъкидланди.
Рой Дотрис 1923 йили Гернси оролида туғилган. 1960-йиллар охирида у театр актёри сифатида танилди. Кейинчалик кинода роллар ола бошлади.
Катта кинога кириб келиш учун кўприк вазифасини актёр учун Милош Форманнинг «Амадей» фильми ўтади. У ерда актёр Моцарт образини жонлаштирди.
У телесериалларда анча фаол қатнашиб келди. Айниқса «Тахтлар ўйини»да жонлантирган алкимёгарлар гильдияси раҳбари пиромант Галлин роли орқали шуҳрат қозонди.
Бундан ташқари, актёр сериал асосланган романларнинг аудиоверсиясини ўқиган ва битта китобда энг кўп персонажларни жонлантирган шахс сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. У 33,5 соатлик ёзув давомида 224 қаҳрамонни жонлантирди.
Изоҳ (0)