Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сўранбай Жеенбековни олий давлат лавозими – Қирғизистон президенти этиб сайлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълум қилди.

Сизнинг ғалабангиз — Қирғизистоннинг биродар халқи мамлакатингиздаги чуқур тизимли ислоҳотлар ва ўзгаришларни давом эттиришга, аҳоли фаровонлигини янада оширишга, жамиятда тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатнинг обрў-эътиборини мустаҳкамлашга қаратилган режа ва дастурларингизни кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолатдир.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Табрик мактубида Ўзбекистон томони ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиши ва икки мамлакат халқлари манфаати учун кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш учун барча зарур чоралар кўришга тайёр эканлиги таъкидланган.
Ишончим комилки, сўнгги йил давомида эришилган ижобий сиёсий мулоқотнинг юксак даражаси ва томонларнинг мавжуд масалаларни ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга тарафдорлиги янада ривожланади.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Шавкат Мирзиёев Сўранбай Жеенбековга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлат лавозимида ютуқлар, Қирғизистон халқига эса тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди