Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши ходимларини, шунингдек, вилоят бўлинмалари раҳбарларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомобилларни сотиб олишда кредитлар тақдим этилади, деб хабар берди Norma.

Фото: Norma

Фото: Norma

Spark ҳамда Damas маркали автомобилларга «Асака» банки томонидан кредитлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши рўйхатидагиларга қуйидаги шартлар асосида берилади:

Кредит муддати: 10 йил;

Бошланғич тўлов: Сотиб олинаётган автомобиль нархининг 15 фоизи миқдорида;

Фоиз ставкаси: Кредитни бериш санасида Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдорида;

Кредитни таъминлаш: Автотранспорт воситасининг гарови сифатида кредитни қайтариш ва рўйхатдан ўтказиш мажбуриятларини қисқа муддатли суғурталашни ҳисобга олган ҳолда сотиб олинган транспорт воситасининг гарови;

Имтиёзли давр: 3 ой.

Шунга мувофиқ, «Ўзавтосаноат»га АК «Асака» банки кредитлари ҳисобидан сотиб олинадиган транспорт воситаларини етказиб бериш мажбурияти юкланади.

Ушбу ҳужжат Миллий қонунчилик базасида расман эълон қилинди ва 2017 йилнинг 13 октябридан кучга кирди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди