Ўзбекистон, Туркманистон ва Вануату Парламентлараро иттифоқнинг янги аъзоларига айланди. Яқин вақт орасида иттифоққа иккита кузатувчи давлат — Маршалл ороллари ва Сент-Люсия қўшилади. Бу ҳақда ташкилот раиси Сабер Чоудхури баёнот берди, деб хабар қилади «Kommersant.uz».
Шу тариқа, ташкилотга аъзо давлатлар сони 176 га етди.
Парламентлараро иттифоқ раҳбари ташкилот БМТнинг парламент ўлчамига айланиб бораётганини таъкидлаб ўтди.
«Охирги уч йилди иттифоққа ўн янги аъзо қўшилди. Бу ташкилот нуфузининг ортаётганини, жаҳонда парламентлараро дипломатия ўрни ўсаётганини кўрсатади. Иттифоқни кенгайтириш жараёни давом эттирилади», — деди Чоудхури.
Изоҳ (0)