Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миробод туман жиноят ишлари бўйича суди Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасур Иброҳимовнинг иши юзасидан гувоҳларни тинглашни якунлади, деб хабар берди «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

12 октябрь куни жанжал содир бўлган вақтда, яъни 3 май санасида №145 мактаб ёнидаги бинода ишлаган ва ўсмирларнинг урушига гувоҳ бўлган бўёқчи Мираъло Темиров кўрсатма берди.

Бўёқчининг сўзларига кўра, ўша куни 5—6 нафар ўсмирнинг гаражлар ёнида тўпланганини кўрган. Мираъло Темиров Жусур Иброҳимов ҳамда Ислом Тўлагановнинг ўзаро урушини 15—20 метр узоқликдан кузатган.

«Мен жанжалнинг фақатгина боши ва охирини кўрдим. Аввалига улар бир-бирига ёпишиб олиб, бош ва оёқларига ура бошлашди. Улар менинг ‘уршишни тўхтатинглар’, деб бақирганимга эътибор ҳам беришмади», — дейди Мираъло Темиров.

Бўёқчининг таъкидлашича, у иш қилаётганилиги сабабли моражо содир бўлаётган томонга 3—5 дақиқа қарамаган. «Беш дақиқадан сўнг, Жасур Иброҳимов ерда қўлини кўтарган ҳолда ётганини кўрдим. Қолганлар уларни ажратиб, юз-қўлини ювишида ёрдам бердилар. Шундан сўнг улар ажралиб, бошларини тўқиштириб, тарқалишди. Фақатгина шуни кўрдим», — деди Мираъло.

Гувоҳнинг таъкидлашича, йигитлар мустақил тарқалиб кетишган. Шунингдек, унинг айтишича, ўсмирлар мактаб ёнида 15—20 дақиқача бўлган, жанжал эса 3—5 дақиқа давом этган.

Мираъло Темиров гувоҳлик бераётган вақтида фақатгина Жусур Иброҳимов ҳамда Ислом Тўлагановни таниди, қолганларнинг юз тузилишини эслаб қолмаган.

Кейинги кўрсатмани марҳумнинг яқин дўсти ва гуруҳдоши Фирдавс Фарҳодзода берди. У Дилшод Абдуллаевнинг «Жасур Габриэлга гап отди», дея берган кўрсатмасини рад этди.

Фирдавснинг таъкидлашича, у Габриэл исмли қизни умуман танимайди, Жасур эса биринчи курсда ўқийдиган Земфира билан танишишга ҳаракат қилган, «Жасур дарсдан сўнг, Земфиранинг ёнига борди. Улар аввалига яхши суҳбат қуришди, бироқ бироздан кейин қиз унга кетишини, бўлмасам акаси Дилшодни чақиришини айтди», — деди гувоҳ.

Фирдавснинг сўзларига кўра, Дилшод Жасур билан учрашувга дўстларини етаклаб келган, уларнинг орасида Ислом Тўлаганов ҳам бўлган. «Жасур ва Дилшод гаплашиб олиш учун олдинга чиқди. Орқадан Ислом югуриб келиб, ‘Жасур касал’, дея устидан кула бошлади. Дилшод унга эътибор бермади ва гаплашишни давом этди. Ислом Тўлаганов аниқ икки марта бақирди», — дейди гувоҳ.

Унинг қўшимча қилишича, Жасур ва Ислом биринчи курслигида муносабатларига ойдинлик киритиб олган. «Ўшанда Жасур бир қизнинг ёнини олган ва жароҳати болиги сабаб Ислом билан урушмаслигини айтган».

Судланувчи гувоҳнинг кўрсатмасини тасдиқламади ва Фирдавс ўша куни умуман бўлмаганлигини сўзлади. Гувоҳ эса унга қарама-қарши кўрсатма берди.

Ушбу иш юзасидан 2-шаҳар болалар клиник шифохонаси реанимацион бўлими ҳамшираси Малика Сидиққова ҳам кўрсатма берди.

«Навбатчилигим вақтида Жасур кечаси уйғониб кетди ва ухлай олмади. Мен унга нима сабабдан урушдинглар, деб савол бердим. Унинг айтишича, жанжалдан сўнг кимдир орқасидан келиб тепган ва бунинг оқибатида у тиззаси билан ўтириб қолган ва хушини йўқотган, атрофдагилар эса уни ура бошлаган. У жанжал содир бўлган жойни ва унинг иштирокчилари исмини айтмади», — деди гувоҳ.

Нега бу ҳақида шифокорларга ёки ички ишлар органларига хабар бермагани ва суҳбатни ёзиб олмагани ҳақида берилган саволга Малика Сиддиқова, «бу ўзининг мажбуриятига кирмаслигини ва бу ҳақда ҳамма, жумладан, марҳумнинг онаси — Нилуфар Алиева ҳам билишини» таъкидлади. «У тузала бошлаган эди, ҳеч ким Жасурнинг ўлишини кутмаганди», — дея қўшимча қилди Малика.

Ушбу маълумот ҳамширанинг дастлабки кўрсатмасида айтилмаган. Унинг сўзларига кўра, ҳамшира терговчига кўрсатма бераётганида хонага прокурор кирган ва улардан тезлаштиришни сўраган. «Мендан тезроқ бўлишни сўрашди ва бу вазиятни ҳисобга олишмади. Терговчи қолган маълумотларни суд ишида сўзлашим мумкинлигини айтди», — деди Малика Сиддиқова.

Раислик қилувчи судья Матчонбой Матчонов гувоҳларнинг кўрсатмасини тинглаш иши тугаганини ва томонлар жиноят иши материалларини ўрганишга киришишини маълум қилди. Шундан сўнг айбланувчининг отаси Абдужалил Расулов ўз эътирозини билдирди.

«Ушбу иш юзасидан шифокорларнинг кўрсатмаси тингланмайдими? Ахир перитонит шифохонада бошланганку. Нега синф раҳбари сўроқ қилинмади. У шу ерда-ку», — деди айбланувчининг отаси.

Суд вакили уни тинчланишга чақирди ва гувоҳ қаерда эканлигини сўради. «Синф раҳбарини чақиришмади, уни чақириш керак. Шифокорларни чақиринглар. Улар қандай қилиб даволашганини билайлик. Нега вояга етмаган бола қамалиши керак? Нега сизлар шифокорларни сўроқ қилмаяпсизлари», — дея сўради Абдужалил Расулов.

Даҳанаки жанг бошлангани сабаб Матчонбой Матчонов танаффус эълон қилди.

Бундан олдинроқ судда суд-тиббиёт эксперти Фарҳод Лочинов, 2-болалар шифохонаси жарроҳи Тоҳир Ҳасанов ҳамда жонлантириш бўлими мудири Махфуза Абдуллаева кўрсатма берган эди.

Суд-тиббиёт экспертининг хулосасига кўра, ўсмирнинг ўлимига у 3 май куни олган жароҳати сабаб бўлган. Шифокорлар 17 ёшли Жасур Иброҳимов шифохонага «ўта оғир аҳволда» келганини тасдиқлашди. Уларнинг айтишича, марҳум охирига қадар ариққа йиқилиб тушганини айтган ва шахсан Жасурнинг ўзидан бир гуруҳ болалар томонидан калтаклангани ҳақида эшитишмаган. Уларнинг сўзларига кўра, марҳумнинг орқасида жароҳат ва шишлар йўқ бўлган, бироқ Жасурнинг онаси Нилуфар Алиевнинг таъкидлашича, у ерда калтак еганлик излари бўлган.

Шифохона ходимлари жонлантириш бўлимига Абдужалил Расулов келганини, у ўзини «Жасурнинг бобосиман» деб таништирганини тасдиқлашди. Ислом Тўлагановнинг отаси эса ушбу фактни рад этди.

Томонлар мунозараси 16 октябрь, душанба куни бошланади. Шунингдек, прокурор қарорининг эълон қилиниши кутилмоқда. 18 октябрь, чоршанба куни айбланувчининг адвокатлари сўзга чиқади. Ўша куннинг ўзида жабрланувчи томоннинг адвокати ҳам сўзга чиқиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди