Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

13–15 ноябрь кунлари Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркманистон ҳукуматининг президент Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтказилган йиғилишида айтилди, деб хабар беради «Туркменистан сегодня» ахборот агентлиги.

Фото: «Туркменистан сегодня»

Фото: «Туркменистан сегодня»

«Йиғилиш чоғида ҳукумат раиси ўринбосари А. Гаражаев 13–15 ноябрь кунлари ўтадиган Ўзбекистон Республикаси маданияти кунларига, шунингдек, 1–2 ноябрь кунлари Авазда ўтадиган Халқаро туристик кўргазма ва ‘Туризм ва саёҳат’ конференциясига тайёргарликнинг бориши ҳақида ҳисобот берди», — дейилади хабарномада.

Ўзбекистон маданияти кунларида Туркманистонга Ўзбекистондан рақс ансамбллари ва эстрада артистларидан иборат делегация ташриф буюради. Концертлардан ташқари, кинофильмлар намойиши, фотокўргазмалар, учрашувлар кўзда тутилган.

Қўшма маданий акциялар Ашхобод ва Тошовузда ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар