Вазирлар Маҳкамасининг 12 октябрдаги 821-сонли «Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) билан ҳамкорлик тўғрисида»ги қарори чоп этилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия ISESCO билан ҳамкорлик бўйича координатор сифатида белгиланди. Ташкилот ижро қўмитасида Ўзбекистон вакили сифатида Тошкент ислом университети ректори фаолият юритади.
Молия вазирлигига кейинги йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг ҳар йили ISESCO’га аъзолик бадалини тўлаб боришини инобатга олиш топширилди.
Ҳужжат миллий қонунчилик базасида расман эълон қилиниб, 13 октябрдан кучга кирди.
Изоҳ (0)