Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франция чемпионатининг 9-турида амалдаги чемпион «Монако» мағлубият аламини тотиб кўрди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Лионга ташриф буюрган монаколик футболчилар камида 1 очко билан қайтишга яқин турганди. Бироқ сўнгги сонияларда Фекир дублини расмийлаштириб, «Монако»ни таслим этишга муваффақ бўлди.

Леонарду Жардим шогирдлари бунга қадар «Ницца» майдонидан 0:4 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган бўлса, ўз майдонида «Монпеле»ни таслим қила олмаганди — 1:1. Лионга қарши учрашув мавсумдаги учинчи йўқотиш бўлди.

Эдинсон Кавани ҳаракат қилмаган ўйинда чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган «ПСЖ» қийин ғалабага эришди. Мазкур 3 очко парижликлар етакчилигини янада мустаҳкамлади.

Франция Чемпионати 9-тур беллашувлари 13 октябрь, жума

«Лион» — «Монако» 3:2

Голлар: Мариано Диас, 11 (1:0). Рони Лопеш, 17 (1:1). Набиль Фекир, 23 (2:1). Адама Траоре, 34 (2:2). Набиль Фекир, 95+ (3:2).

14 октябрь, шанба

«Дижон» — «ПСЖ» 1:2

Голлар: Томас Мёнье, 71 (0:1). Бенжамен Жано, 87 (1:1). Томас Мёнье, 92+ (1:2).

Фото: «Чемпионат»

Фото: «Чемпионат»

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди