Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Душанбеда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари мудофаа вазирлари мажлисидаги иштироки давомида россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Сергей Шойгу учрашув давомида Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан салмоқли ишларни олиб бораётгани, буни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш зарурлигини билдирди.

«Афғонистонда кучайиб бораётган беқарорлик туғдираётган таҳдидлар халқаро террорчиликка қарши кураш ва минтақада хавфсизликни таъминлаш борасида яқин ҳамкорликка чорламоқда», — деди Сергей Шойгу.

Россия мудофаа вазири мазкур учрашув хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва икки давлат қуролли кучлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашига умид билдирди.

Абдусалом Азизов Ўзбекистон барча соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш, Ҳамдўстликнинг жанубий чегаралари мудофаасини таъминлашга тайёрлиги, бундан четда турмаслигини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди