Microsoft асосчиларидан бири ва дунёнинг энг бой одами Билл Гейтс хайрия ишлари туфайли бу мақомдан маҳрум бўлиши мумкин. Bloomberg агентлигига кўра, Amazon асосчиси Жефф Безос яқин вақт ичида Гейтсдан ўтиб кетиши мумкин.
Агар Гейтс хайрия ишлари билан шуғулланмаса, бу сценарий амалга ошмаслиги мумкин. Айни пайтда Гейтснинг давлати 87,5 миллиард долларга, Безоснинг бойлиги эса 85,8 миллиард долларга баҳоланмоқда, аммо Гейтс ўз вақтида Microsoft акцияларининг 700 миллионтасини ва 2,9 миллиард долларни хайрия ишларига сарфламаса эди, унинг бойлиги ҳозир 150 миллиард долларга етган бўларди.
Шунга ўхшаш вазият сайёранинг энг бадавлат инсонлари рўйхатида учинчи ўринда турган Уоррен Баффеттда ҳам кузатилмоқда. Агар Баффетт ўзининг Berkshire Hathaway Inc. жамғармасидаги улушларни хайрияга сарфламаса, унинг бойлиги бугунги кунда 135 миллиард долларни ташкил қилар, рейтингда иккинчи поғонага кўтарилган бўлар эди.
Изоҳ (0)