Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Бойқўнғирда қўшма лойиҳани ривожлантиришга келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бойқўнғирда дастурни амалга оширишга келишиб олдик, унга кўра алоҳида майдонларда Россия билан қўшма корхоналарни ривожлантирамиз, ўшанда тоза ёқилғи — кислород-водород билан учадиган алоҳида учириш қурилмасини яратамиз», — деди Назарбоев Путин билан учрашув якунларига кўра.
«Қозоғистон аниқ космик ҳокимиятга айланмоқда», — қўшимча қилди Назарбоев.
Президент Қозоғистоннинг Ерни зондлаш бўйича тўртта сунъий йўлдоши ишлаётганини эслатиб ўтди.
«Энди ракета учиришда иштирок этамиз ва ўз кадрларимизни тайёрлаймиз», — хулоса қилди у.
Изоҳ (0)