Фақат чарчоқ белгиларини йўқотадиган ва кейинчалик эса қатор ножўя таъсирлар келтириб чиқарадиган ҳапдорилар ичишнинг ўрнига организмга бироз бўлса-да ором, витаминлар ва табиий маҳсулотлар керак эканлигини унутманг.
Биз сиз учун чарчоқни дори-дармонларсиз қандай енгиш кераклиги ҳақидаги бир неча фойдали маслаҳатларни тўпладик.
Томоқ оғриғи
Дарров дори воситаларига югуриш керак эмас, чунки оғриқни табиий йўл билан енгишнинг ажойиб усуллари ҳам бор.
Масалан, илиқ мойчечакли чой ичиш. Агар чойга асал қўшилса, унда ютиниш анча осонлашади.
Бош оғриқлари
Бош оғриғидан қутулиш учун, сизга бу вақт ичида дам олишингиз мумкин бўлган бироз танаффус керак бўлади.
Агар вақтингиз бўлса, унда йога билан шуғулланиб кўринг. Ҳаммаси бўлиб бир соат — ва сиз ўзингизни анча яхшироқ ҳис қиласиз.
Шунингдек уйқу ёки ёқимли муҳитда енгил овқатланиш ҳам ёрдам беради.
Юклама
Чарчашдан диван устига йиқилишнинг ўрнига, яхшиси табиий ёғлардан фойдаланганингиз маъқул. Тананинг маълум бир соҳаларига ёғ суриш мушаклардаги зўриқишни камайтиради ва ўзингизни енгил ҳис қила бошлайсиз.
Шунингдек, чарчашнинг сабабларидан бири хонада кислород миқдорининг етишмаслиги бўлиши ҳам мумкин. Деразаларни очинг ёки тоза ҳаво олишга чиқинг, бир неча дақиқадан сўнг ўзингизни яхши ҳис қиласиз.
Манба: Rambler Weekend
Изоҳ (0)