Кўп йиллик тадқиқотлар жисмоний машқларнинг ўрганиш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатишини исботлади. Биз сизга мияни чиниқтиришга ёрдам берувчи бир неча машқларни ҳавола қилмоқчимиз.
Стайерча югуриш
Рўйхатдаги энг яхши жисмоний машқлардан бири узоқ масофага югуриш ҳисобланади. Олимлар янги нейронларнинг пайдо бўлиши ва югуриш орасидаги ўзаро боғлиқликни тажрибалар орқали исботладилар.
Маълум бўлишича, бошқа машқлардан кўра узоқ масофага югуришни афзал кўрганлар ақлий машқларни анча яхшироқ бажаришар эканлар. Қийин имтиҳон топширмоқчимисиз — югуришни бошланг.
Оралиқли машқлар
Мияни ишлашга мажбур қилишнинг яна бир усули — оралиқли машқлар. Оралиқли юкламалар асаб тизимига ҳар хил вазиятларга тез мослаша олиш кераклигини тушунишга имкон беради.
Натижада воқеаларга бўлган таъсирланишнинг умумий тезлиги ошади ва унга мос равишда миянинг янги вазифаларни бажаришга бўлган қобилияти ҳам ўсади.
Штанга кўтариш
Оғирлик билан бажариладиган бирдан-бир машқ. Штанга кўтариш — асаб тизими учун жиддий юклама. Машқни бир ҳафтада бир мартадан ортиқ қилиш тавсия қилинмайди, акс ҳолда стресс орттиришингиз мумкин.
Арқонда сакраш
Деярли ҳамма, боксчилардан тортиб то пауэрлифтерларгача арқонда сакрашдан фойдаланишади. У вазнни камайтиришга, қўл-оёқларнинг ўзаро мувофиқлигини ривожлантиришга ёрдам беради — ва маълум бўлишича, мияни бироз такомиллаштиради.
Биринчидан, ўша асаб тизимига маълум бир юклама берувчи оёқ-қўлларнинг мувофиқ равишда ишлаши рол ўйнайди. Иккинчидан, ҳамма машқлар организмни кислород билан таъминлайди, бу эса ўз навбатида миянинг умумий аҳволига ижобий таъсир кўрсатади.
Соя билан жанг
Албатта бу машқни талабга тўла жавоб беради деб айтолмаймиз. Шунга қарамасдан биз сизга соя билан жангни ўз кундалик машқларингизга қўшишни тавсия қиламиз.
Ярим соатлик машқ мия фаолиятини тўлиқ ишга туширади — тажриба учун ярим соат машқ қилгандан кейин бирон-бир масалани ечиш билан шуғулланиб кўринг.
Манба: «Dnpmag.com»