АҚШ президенти Дональд Трамп NBC телеканалининг охирги хабарларини инкор қилди. Унга кўра, президент мамлакат ядровий арсеналини ўн баробарга ошириш ниятини билдирган, деб эслатади «РИА Новости».
Айтилишича, Трамп АҚШда ядровий қурол сонининг қисқариши акс этган слайдга изоҳ бераркан, шундай сўзларни айтган.
Манбаларга кўра, бу билан президент АҚШ штаб бошлиқлари қўмитаси вакиллари ва давлат котиби Рекс Тиллерсонни ҳайратга солган. Улар ҳам йиғилишда иштирок этган.
«Сохта NBC News мен АҚШ ядровий арсеналини ўн баробарга кўпайтиришни истаганим ҳақида эртак ўйлаб топди. Бу мени дискредитация қилиш учун тўқилган уйдирма», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида ҳамда NBC ва CNN телеканаллари ўртасига тенглик белгисини қўйди.
Президент шунингдек қуйидагича савол ташлади:
«NBC ва бошқа каналлардан келаётган фейк-нюз оқимини инобатга олсак, уларнинг лицензиясини шубҳа остига олиш пайти қачон келади? Бу мамлакат учун ёмон!».
Изоҳ (0)