АҚШ провокациялари, президент Дональд Трампнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги баёнотлари, КХДРни йўқ қилишга чақириқлари жавобсиз қолмайди. КХДР халқи ва армияси АҚШдан ўч олишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо Пхеньянда «ТАСС» делегацияси билан ўтказган учрашувида баёнот берди.
«Ким Чен Ин айтдики, ҳеч ким билмайдиган, битмас-туганмас кучга эга стратегик қўшинларимиз АҚШни, тажовузкор давлатни жазосиз қолдирмайди. Энди АҚШнинг жавоб берадиган пайти келди, армиямиз, халқимиз америкаликлар билан сўз билан эмас, олов ёмғири ёрдамида ҳисоб-китоб қилиш пайти келганини айтмоқда», — деди вазир.
«ТАСС»нинг директор Сергей Михайлов бошчилигидаги делегацияси КХДРда Корея марказий телеграф агентлиги таклифига биноан бўлиб турибди.
Изоҳ (0)