Евро—2016 ғолиби сифатида ЖЧ—2018 саралашига киришган Португалия терма жамоаси, бу йўлда муваффақиятга эришди.
Криштиану Роналду жамоадошлари саралашнинг илк турида Швейцариядан 0:2 ҳисобида енгилганди. Сўнгги турда бунинг учун интиқом олинди — 2:0. Мазкур ғалаба Португалия термасига Россия мундиали чиптасини тақдим этди.
Кетма-кет 9 та учрашувда зафар қучиб, фақатгина сўнггисида имкониятни бой берган Швейцария термаси плей-офф йўлланмасидан умид қиладиган бўлди. Бу борада Швейцария 2-ўринни қўлга киритган мамлакатлар орасида энг яхши натижа қайд этгани бўлди.
Криштиану Роналду саралашни 15 та гол билан якунлади ва польшалик Роберт Левандовскидан 1 та аниқ зарба ортда қолди. Левандовски Европа саралашида энг кўп гол урган футболчи сифатида тарихга кирди.
ЖЧ—2018. Саралаш «B» гуруҳи. 10-тур 10 октябрь, сешанба
Португалия — Швейцария 2:0
Голлар: Йохан Журу, 41-авт (1:0). Андре Силва, 57 (2:0).Венгрия — Фарер 1:0
Гол: Даниэл Беде, 81 (1:0).Латвия — Андорра 4:0
Голлар: Давис Икауниекс, 11 (1:0). Валерий Шабала, 19 (2:0). Валерий Шабала, 59 (3:0). Игорь Тарасов, 63 (4:0).ЖЧ—2018 да иштирок этиши аниқ бўлган мамлакатлар:Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Миср, Польша, Исландия, Сербия, Португалия, Франция.
Изоҳ (0)