АҚШ Олий суди Америка фуқаролар эркинлигини ҳимоя қилиш иттифоқи ҳуқуқ муҳофазачиларининг президент Дональд Трамп томонидан тақдим этилган рўйхатдаги мамлакатлар фуқароларининг АҚШга киришига қўйилган чекловни бекор қилишни талаб қилувчи даъвосини рад этди, деб ёзади «ТАСС».
Reuters маълумотларига кўра, суд Трамп мартда имзолаган ва амал қилиш муддати ўтган фармонга қарши даъвони қондиришдан бош тортган. Суд, шунингдек, Гавайи штатидан йўналтирилган шунга ўхшаш даъвони ҳам кўриб чиқиши керак, унда АҚШга қочоқларни жойлаштириш дастурини 120 кунга тўхтатиб қўйиш ҳақидаги, ҳали ҳам кучда бўлган фармонни бекор қилиш талаб этилган.
Изоҳ (0)