Қуёш энергияси ва денгиз суви ёрдамида ўрмон ўстириш технологияси Саҳройи Кабирни ободонлаштиришда қўл келиши мумкин. Бу ҳақда Норвегиянинг Bellona экология бирлашмаси бош менежери Нильс Бёмер баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Биз ‘Саҳройи Кабирнинг ўрмон лойиҳаси’ компаниясини ташкил этдик, ундан кўзланган мақсад қайта тикланувчи энергия ва денгиз суви технологиялари ёрдамида саҳрони ободонлаштириш. Биз энди Иорданияда намунали иссиқхона ташкил этдик, кейинчалик ўрмон технологияларини Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига кўчиришни режалаштирмоқдамиз», — деди Бёмер.
Экологнинг тушунтиришича, лойиҳа учун иссиқхона қурилган бўлиб, унга денгиз суви келиб туради. Сўнг у ичимлик сувига айлантирилади. У ерда турли экинларни ўстириш мумкин.
Изоҳ (0)