Шу йилнинг 6—16 декабрь кунлари БАА клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатига мезбонлик қилади. Унда беш континентнинг энг яхши жамоалари қаторида, БАА чемпиони «Ал-Жазира» иштирок этади.
Бир неча соат аввал мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Доимгидек, плей-офф босқичи мезбон мамлакатнинг чемпион жамоаси ва Океания чемпиони «Окленд Сити» ўртасидаги ўйин билан бошланади. Унинг ғолиби эса чорак финалга йўл олади.
Клублар ўртасидаги ЖЧ БАА 6—16 декабрь
Плей-офф«Ал-Жазира» — «Окленд Сити»
Чорак финалА. «Пачука» — Африка чемпиониБ. Плей-офф ғолиби — Осиё чемпиони
Ярим финалЛибертадорес чемпиони — А жуфтлик ғолиби«Реал Мадрид» — Б жуфтлик ғолиби
Кўриниб турганидек, Жанубий Американинг чемпион клуби ва Европанинг энг олди клуби «Реал» турнирга ярим финал босқичидан қўшилади. Ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов айни пайтда «Ал-Жазира» шарафини ҳимоя қилиши инобатга олинса, унда «Реал»га рақиб бўлиш учун имконият бор.
Бунинг учун «Ал-Жазира» аввалига Янги Зеландия клубини таслим қилиши, кейинроқ ОЧЛ ғолибини мағлуб этиши керак бўлади.
Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Ўзбекистон миллий термаси сардори Одил Аҳмедов ҳам иштирок этиши мумкин. Бунинг учун Хитойнинг «Шанхай СИПГ» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигасида зафар қучиши керак. Айни пайтда улар ярим финалга қадар етиб келган.
Изоҳ (0)