Японияни таслим қилиб, ЖЧ—2018 чиптасига эга чиққан ва гуруҳда Австралияни қолдириб кетган Саудия Арабистони ўртоқлик ўйинида Ямайкани мағлуб этди — 5:2.
Тошкентда гол ўтказмаган Жанубий Корея, Москвада дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқди
Ямайка КОНКАКАФ минтақаси саралашини муваффақиятсиз якунлаганди. Бу минтақада ҳозирча Мексика ва Коста-Рика термалари Россия—2018 га йўл олди. Учинчи йўлланма учун АҚШ, Гондурас ва Панама ўзаро кураш олиб бормоқда. Тўртинчи поғона эгаси Австралия — Сурия ўйини ғолибига қарши майдонга тушади.Саудия термаси Ямайкага қарши тўртинчи бор ўйнади. Аввалги уч беллашув ҳам ўртоқлик мақомида бўлган. 1998 йил улар 0:0 ҳисобига имзо чеккан бўлса, 1999 йилнинг 13 июль куни Ямайка 2:1 ҳисобида устун келган. Икки кундан сўнг ўтган такрорий ўйинда саудиялик футболчилар рақиб постига жавобсиз 4 та гол урган.
Изоҳ (0)