Манчестер шаҳридаги теракт ижрочисининг укаси Германиядаги асли ливиялик бўлган бизнесменлар билан алоқа қилгани аниқланди. Бу ҳақда Буюк Британия ва Германия махсус хизматларидаги манбаларига асосланиб Kölner Stadt-Anzeiger газетаси маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
22 кишининг ўлимига сабаб бўлган теракт ижрочиси, худкуш Салмон Обидийнинг укаси Хошим Обидий Германияда, Лейпциг ва Вайсенфельс шаҳарларида икки марта кўзга кўринганг. Аҳолиси 40 минг кишидан иборат Вайсенфельсда каттагина ливияликлар жамоаси яшайди.
Кичик Обидий алоқа қилган бизнесменлар ноқонуний пулларни легаллаштиришда гумонланмоқда. Унинг Германияга сафарлари Манчестердаги терактларни айнан ўшалар молиялаштирганидан далолат бериши мумкин, маълум қилади махсус хизматлардаги манбалар.
Хошим Обидий май ойида Ливияда қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)