Перу ҳарбий-денгиз флотининг Ан-32 самолёти учиш-қўниш йўлаги чегарасидан ташқарига чиқиб кетди ва полиция участкасига бориб урилди. Бу ҳақда маҳаллий El Comercio газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Нашрнинг маълум қилишича, авария Хунин департаментидаги Масамари аэропортида юз берган. Ҳаво кемаси бортида 40 нафарга яқин ҳарбий бўлган, авария оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг тормози носоз бўлган.
Изоҳ (0)