Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 24 август санасида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ҳамда Европа Иттифоқи делегацияси ўртасида эришилган келишувга кўра, 6—15 октябрь кунлари Нукус ва Навоий шаҳарларида V Европа кино фестивали ўтказилади. Бу ҳақда агентлик  матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати

Фото: «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати

Мазкур фестивалда Европанинг 6 та, яъни Буюк Британия, Германия, Финляндия, Франция, Чехия ва Швейцария давлатларидан жами 7 та бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар иштирок этади.

Фильм намойиши санаси:

6—8 октябрь, Нукус шаҳри

13—15 октябрь, Навоий шаҳри

Сеанслар вақти: 11:00, 17:00, 19:00

Фильмлар рўйхати:

  1. «Хайди» (Швейцария, саргузашт)
  2. «Парвоз» (Франция, мультфильм)
  3. «Кўл ҳақида эртак» (Финляндия, ҳужжатли)
  4. «Тўрт қирол» (Германия, драма)
  5. «Кичкина одам» (Чехия, комедия)
  6. «Сўнгги олмос» (Франция, драма)
  7. «Қирол нутқи» (Британия, драма)
Мазкур маданий тадбир доирасида Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайснинг Нукус ва Навоий шаҳарларида қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди