Тайёргарликни Россия пойтахти Москвада олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШ визасини қўлга киритди. Бу ҳақда «Оламспорт» боксчи билан суҳбатдан сўнг маълумот берди.
АҚШнинг машҳур Showtime телеканали билан шартнома имзолаган Шоҳжаҳон Эргашев август ойининг бошидаёқ океан ортига етиб бориши режалаштирилган бўлиб, унинг жанг санаси ва рақиби ҳам ошкор этилганди. Бироқ Тошкентда пайти боксчи АҚШ визасини ўз вақтида ололмади.
Чарм қўлқоп устасининг маълумот беришича, расмиятчилик билан боғлиқ муаммолар ўз якунига етган ва у 12 октябрь куни АҚШнинг Детройтига учади. Кўп ўтмай эса Лас-Вегасга етиб келади.
Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксда 10 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут қилишга эришган. Унинг навбатдаги жанги дунё бокс марказида ўтади.
Изоҳ (0)