Индонезиялик эркак етти метрли бўғма илон билан курашга киришиб, уни енгиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, эркак ишдан уйга қайтаётган чоғда улкан илон икки пиёданинг йўлини тўсиб чиққанини кўрган. Эркак уларга ёрдам беришга қарор қилган.
«Мен уни тутишга уриндим. Аммо у мени қўлимдан тишлади, шундан сўнг узоқ вақт у билан курашдим», — ҳикоя қилади номи келтирилмаган қаҳрамон.
Эркак илонни ўлдирди, аммо ўзи ҳам шифохонага тушди.
Изоҳ (0)