ИШИД террорчи гуруҳи жангарилари Сурия ҳукумат қўшинларига АҚШ ҳарбий миссияси ўрнашган ҳудуддан ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал майор Игорь Конашенков баёнот берди, деб хабар қилади «Газета.ru».
Унинг сўзларига қараганда, бу ҳужумлар Сурия–Иордания чегарасидаги ат-Танф аҳоли пункти атрофидаги 50 километрлик зонадан туриб амалга оширилган.
«Ўша ҳудудда АҚШ ҳарбий миссияси жойлашган. Америкаликлар у ерга террорчиларни таъқиб қилаётган ҳатто тўп зарби масофасига ҳам яқинлаштирмас эди», — деди ҳарбий амалдор.
Айтилишича, Сурия армияси Пальмира – Дайр аз-Завр трассасида террорчиларни йўқ қилишга катта куч сарфлаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)