• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистонга келиш учун етарлича асослари бор Рамзан Қодиров билан суҳбат

    Ўзбекистонлик журналист Аҳмад Эшматов Чеченистон президенти Рамзан Қодиров билан суҳбат уюштирди. Бу ҳақда унинг ўзи «Дарё»га маълум қилди ва суҳбатини тақдим этди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бунда суҳбат асосан Ўзбекистон ва мамлакат спорти ҳақида борган. Суҳбат давомида Қодиров Ўзбекистонни қардош мамлакат сифатида атаб, у ҳақда фақат илиқ фикрлар билдирган.

    «Ассалому алайкум. Бутун Ўзбекистон халқига энг яхши тилакларимни билдираман», — деб сўз бошлаган Рамзан Қодиров. Қуйида унинг фикрлари билан танишиш мумкин.

    Ўзбекистон дунёнинг энг кучли бокс мамлакатларидан бири. У ҳаваскор боксда қандай натижалар қайд этаётганини кўриб турибман, бундан жуда ҳам хурсандман. Ўзбекистон қардош мамлакат ва бу юртга нисбатан меҳрим бўлакча.

    Юртингиз профессионал боксда ҳам чакки эмас. Россиядаги профессионал бокс кечаларида Ўзбекистон вакилларини тез-тез учратаман. Уларнинг ҳаваскор боксдаги пойдевори мустаҳкам эканлиги кўриниб турибди.

    Ўзбекистон эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо яккакураш турларида ҳам жаҳонда ўз ўрнига эга. Ундаги кўп спортчиларни номма-ном биламан, бефарқ эмасман. Уларга омад ва зафар ёр бўлсин!

    Рамзан Қодиров, Чеченистон президенти

    Қодиров суҳбат давомида «Аҳмат» промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда ишлаётган ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев ва унинг савияси ҳақида фикр билдирган.
    Нурсултонни икки йилдан буён биламан, жангларини кузатаман. Унда профессионал спортчига хос барча нарса бор. Камтарин, рақибларига нисбатан доимо ҳурмат сақлайди. Шундай жангчилар бор, савияси паст, лекин рингда ўзини аҳмоқларча тутади. Ўйлайманки, Нурсултоннинг келажаги порлоқ ва у билан ҳамкорлигимиз узоқ вақт давом этади. Бу борада қандай ёрдам керак бўлса, мен тайёрман.

    Рамзан Қодиров, Чеченистон президенти

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Руслан Чагаев боксдаги сўнгги йилларини айнан Рамзан Қодиров ёрдамида ўтказганди. Кейинроқ у қўлқопларини михга илди.

    Руслан буюк боксчи! Унинг рингдаги натижаларига фақат ҳавас қилиш мумкин. Боксни тарк этиши борасида бир нима дея олмайман. Бу унинг қарори ва танлови. Ўйлайманки, бундан кейин ҳам унинг боксга катта нафи тегади. Балки келажакда ўзидан-да моҳир шогирдлар етиштириб берар...

    Рамзан Қодиров, Чеченистон президенти

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Журналист MMA мавзусига ўтиб, ўз қаричи билан Россиядаги уч мактаб номини санаб берган: Кавказ мактаби, Фёдор Емельяненко мактаби ва Александр Шлеменко мактаби. Бироқ Рамзан Қодиров ҳам ўз қаричларидан четламай, уларнинг фақатгина 1 тасини — ўзига яқинроғини тан олган.

    Фақатгина Кавказ мактаби деган фикрингизга қўшиламан. Чунки мактаб умумий тушунча.

    Фёдор ва Александрнинг ўзлари, кейинроқ шогирдлари натижа қайд этаётгани бор гап. Сиз шундан келиб чиқиб фикр билдиряпсиз. Лекин мактаб ва клубни аралаштирмаган бўлардим. Фёдор ва Александр жуда кучли жангчилар, уларга доим хайрихоҳ бўлиб келганман. Лекин улардан аввал ҳам Россияда MMA мактаби мавжуд бўлган. Кавказ мактаби эса бошқа тушунча.

    Эътибор беринг, бу минтақада кўплаб республикалар мавжуд. Улар биргаликда ўзига хос мактаб ҳосил қилди. Россия промоушенлари орасида Кавказ ва Сибирь мактаби вакиллари ҳозирги кунда UFC’да юқори натижалар қайд этмоқда.

    Рамзан Қодиров, Чеченистон президенти

    Журналистнинг айтишича, ўтган йил Ўзбекистон ва Чеченистоннинг биринчи президентлари — Ислом Каримов ва Аҳмад Қодиров хотирасига бағишланган профессионал бокс мусобақаси ўтказилган. Бироқ унга Чеченистон вакиллари ташриф буюрмаган.
    Ислом Абдуғаниевични шахсан қаттиқ ҳурмат қилардим, Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!

    Бу мусобақа отамнинг ҳам хотира турнири эканлигини эшитиб, жуда хурсанд бўлганман. Ўша турнирда Мовсар Юсупов чемпионлик жангида камарини ҳимоя қилиши керак эди. Афсуски, унинг рақиби жангга кела олмаслигини билдирди ва режалар ўзгартирилди.

    Рамзан Қодиров, Чеченистон президенти

    Рамзан Қодиров Ўзбекистон ҳақида яхши тасаввурга эга эканлиги ҳақида айтиб, агар ҳукуматнинг таклифи бўлса, унга албатта ташриф буюришини маълум қилган.
    Ўзбекистон ҳақида тўрт ёшимдан буён тасаввурга эгаман. Чунки отам Ахмадҳожи Қодиров юртингизда таълим олган. Ўзбек халқининг тарихи ва миллий қадриятларидан хабардорман. Улардаги меҳмондўстлик, самимийлик ва пазандачилик ҳақида яхши биламан. Самарқанд, Бухоро шаҳарларининг таърифини кўп эшитганман. Демак, Ўзбекистонга ташриф буюриш учун менда етарлича сабаб бор. Агар хукумат томонидан таклиф бўлса, буни хурсандчилик билан қабул қилган ва албатта, меҳмонга броган бўлардим.

    Рамзан Қодиров, Чеченистон президенти

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Суҳбат давомида Рамзан Қодиров қолган спортчиларга ҳурматни сақлагани ҳолда, ўзи энг кучли деб билганларни номма-ном санаб ўтмаган. Шунингдек, ўзбек миллий кураши ҳақида етарлича билишини, ўзбек жанг санъати ҳақида эса у қадар кўп билмаслигини айтиб ўтган. Агар Ўзбекистон томонидан таклиф бўлса, бу турларни Чеченистонда ривожлантириш масаласини кўриб чиқишга тайёр экани ҳақида айтган.

    Менда бу юртга, бу халққа нисбатан муҳаббат бор. Бу алломалар юрти, отамнинг устозлари юрти. Шундай экан, ўзбек халқига доимо тинчлик, хотиржамик тилайман. Ҳар бир соҳада муваффақиятлар ёр бўлсин!

    Рамзан Қодиров, Чеченистон президенти

    04.10.2017, 11:24   Изоҳ (0)   152693
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона»га референдум сабаб Испания чемпионати ўйинини қолдиришга рухсат берилмади. У «Лас-Пальмас»га қарши мухлисларсиз ўйнайди

    01.10.2017, 19:33

    «Барселона»нинг «Лас-Пальмас»га қарши ўйини Каталониядаги тўқнашувлар сабаб қолдирилди

    01.10.2017, 18:34

    Франциядаги футбол учрашуви вақтида 100 нафар мухлис трибунадан қулади. 29 киши жароҳатланди (видео)

    01.10.2017, 14:02

    Каталония мустақилликка эришса, ФИФА Испанияни ЖЧ—2018 дан четлатиши мумкин

    01.10.2017, 13:17

    Жаҳоннинг энг қиммат футболчиси қандай ҳаёт кечирмоқда? Бразилиялик Неймар Парижга кўчиб ўтганига бир ярим ой бўлди

    27.09.2017, 19:35

    Фото: Истанбул дербисида бурчак зарбаларини амалга ошириш — жуда хавфли

    26.09.2017, 17:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.