Business Insider нашри АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг оиласи сотиб олишни режалаштираётган ҳашаматли хонадон суратларини намойиш этди, деб хабар берди «Корреспондент.net».
Хабарларга кўра, Обамани Карл Шерс боғи рўпарасида жойлашган Грейси Сквердаги уйнинг 15-қаватида пайқаб қолишган.
Бино 1930 йилда қурилган бўлиб, ҳозирга қадар Нью-Йоркдаги энг обрўли ва ҳашаматли бинолардан бири саналади.
Уй яқинида Марказий боғ ҳамда Ист-Ривер сув ҳавзаси жойлашган.
АҚШ собиқ президенти сотиб олмоқчи бўлган хонадон икки даражали бўлиб, унинг нархи 10 миллион долларга тенг. Квартирада бешта ётоқхона ва тўртта ванна мавжуд.
Изоҳ (0)