АҚШнинг Жоржия штатидаги Стоункрест шаҳри кенгаши аҳоли пункти номини Amazon деб ўзгартиришни маъқуллади. Бунинг учун Жефф Безосга тегишли Amazon компанияси у ерда иккинчи штаб-квартирасини жойлаштириши лозим, деб хабар беради TJournal.
Бундан ташқари, шаҳар маъмурияти янги бино учун 345 акр ер ажратишга тайёр.
Шаҳар мэри Жейсон Лэри Amazon компаниясини бир неча шаҳар ўз ҳудудига таклиф этаётганини, лекин фақат Стоункрест брендинг учун бундай имконият тақдим қилишини таъкидлаб ўтди. Таклиф қабули 19 октябрь куни тугайди.
Олдинроқ Amazon АҚШ шаҳарларига мурожаат қилиб, у ерда офисини жойлаштириш учун сабаблар кўрсатишни сўраган эди. Компания солиқ имтиёзлари, чегирмалар ёки грантлар тақдим этилишини кутмоқда.
Компаниянинг асосий штаб-квартираси Сиэтл шаҳрида жойлашган.
Стоунркест Япониядаги бир шаҳарнинг тажрибасини ўргангани тахмин қилинмоқда. У ерда автомобилсоз компаниянинг номини қабул қилган Toyota City бор.
Стоункрест шаҳарчаси 2016 йили ташкил этилган. Унинг аҳолиси 20 минг кишини ташкил этади. Шаҳарда савдо маркази ва қўриқхона бор.
Изоҳ (0)