Алясканинг Анкориж шаҳрида истиқомат қилувчи сураткаш Тим Ньютон эрталаб соат 7:30 да уйининг айвонида ғалати товушларни эшитган ва нима содир бўлаётганини текшириш учун айвонга йўл олган. Тим эшикни очгач, у ерда она силовсин ва унинг еттита боласини кўрган, деб хабар берди TJournal.
«Мен улар айвондан ўйнаётган вақтда бир нечта сурат олиш муваффақ бўлганимдан ҳайратда эдим. Ҳаммаси шу бўлса керак деб ўйладим», — дейди Ньютон.
Тим айвонда ўйнаётган мушуксимонларни 20 мартага яқин суратга олган. «Улар ярим соат у ёқдан бу ёққа югуриб, ўйнашди. Улар бизнинг айвонни болалар майдончаси сифатида қабул қилишди», — дейди сураткаш.
Изоҳ (0)