Польша мудофаа вазири Антоний Мацеревич Wpolytice нашрига берган интервьюсида Польшага ўз ҳудудида ҳимоя учун кўпроқ Америка ҳарбийлари керак эканлигини айтди, деб ёзади «Коммерсантъ».
«Польшанинг мудофаа зарурияти нуқтаи назаридан, аниқ иккитадан кўпроқ дивизия керак», — деди у.
Аммо Мацеревич унинг гаплари бу аниқ рақамлар эканлигини англатмаслигини айтди. Бундан ташқари, вазир Польша армия учун харажатларни ошириши ҳақидаги хабарларни изоҳлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағлар «таҳдидларга қарши туриш» учун зарур.
Изоҳ (0)