Австрияда жамоатчилик жойларида паранжи ва ниқоб тақишга қўйилган тақиқ кучга кирди, деб ёзади «Газета.ru».
Тақиқ нафақат ниқоб, бурқа ва паранжига, балки, юзни ёпиб турувчи ҳар қандай кийим-кечак ва аксессуарга тааллуқлидир. Карнавал ниқобларини фақат байрамларда, тиббий ниқобларни эса шифокор кўрсатмасига мувофиқ тақиш мумкин.
Қонунбузарга 150 евро миқдорида жарима ёзиб берилади. Агар жамоатчилик жойида юзини бекитиб юрган киши полициячиларга итоат қилмаса, у ҳибсга олиниши мумкин.
Изоҳ (0)