Россия ҳаво-космик кучларининг 19–29 сентябрь кунлари Сурияда амалга оширган зарбалари натижасида 2 359 жангари ўлдирилди, 2,7 мингга яқини яраланди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги вакили генерал майор Игорь Конашенков баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Ҳалок бўлганлар орасида 16 нафари турли даражадаги дала командирлари, 400 дан ортиғи Россия ва МДҲ мамлакатларидан келган экстремистлардир.
Бундан ташқари, 67 таянч пункти, 27 танк, 21 реактив олов тизимлари, йирик калибрли пулемётлар ўрнатилган 149 автомобиль, 17 «жиҳодмобил» ва 51 ўқ-дори омбори йўқ қилинди.
Изоҳ (0)