АҚШ президенти Дональд Трамп катта фарзандларининг Аспенада (Колорадо штати) дам олиши америкалик солиқ тўловчиларга 330 минг долларга тушди. Бу ҳақда, CBS телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Телеканал суд орқали ички хавфсизлик вазирлигидан тегишли ҳужжатларни олди. Уларда айтилишича, бу пуллар қўриқчилик хизматига сарфланган.
Гап Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнер ҳақида кетмоқда. Улар айни пайтда АҚШ етакчисининг маслаҳатчилари ҳамдир. Шунингдек, ҳужжатларда Эрика Трамп ва унинг турмуш ўртоғи ҳақида маълумотлар бор.
Уларни қўриқлашга жорий йилнинг март ойидаги бир ҳафталик дам олиш чоғида 330 минг доллар сарфланди.
Хусусан, транспорт воситалари ижарасига 26 минг доллар, президент оиласи аъзоларини тоғ-чанғи зонасида кузатиб бориш учун зарур асбоб-ускунага 22 минг доллар сарфланди.
Бутун шаҳар бўйлаб меҳмонхоналардан хона банд қилишга 195,7 минг доллар кетди.
Изоҳ (0)