Хитой 29 сентябрь, жума куни бортида учта «Яоган-30» сунъий йўлдоши бўлган «Чанчжэн-2» ташувчи ракетасини муваффақиятли учирди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениеси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маълум қилинишича, парвоз маҳаллий вақт бўйича 12:21 да Вэньчан космодромидан (Хайнань провинцияси, Жанубий Хитой) амалга оширилган.
Телеканалнинг таъкидлашича, мазкур парвоз ракеталарнинг ушбу серияси учун 251-парвоз бўлган.
Изоҳ (0)