Ироқ Курдистони чегара пунктларини федерал ҳукумат назорати остига топширмайди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Бирорта чегара пункти Ироқ томони назорати остига топширилмайди», — маълум қилди мухторият ҳукумати вакили.
Олдинроқ Ироқ чегара бошқармаси муҳторият куч қурилмаларига ултиматум қўйиб, чегара пунктларини назоратини федерал ҳукуматга бўйсундиришни талаб қилган эди. Аммо Ироқ Курдистони бу талабга рад жавобини берди.