Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб ёзади Norma.

Фото: Norma

Фото: Norma

20 ва ундан кўп йил фойдаланилган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари томонидан фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган автомототранспорт воситалари ҳақ тўлаш эвазига утилизация ташкилотларига ёки иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига (металл парчалари нархида) топширилади.

Бир вақтнинг ўзида, ушбу автомототранспорт воситаларининг давлат рўйхатига олинган рақам белгилари ва рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳномаларини белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларига топшириш ҳақида қарор қабул қилинади

Утилизацияга ёки иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига топшириш тўғрисида қарор қабул қилинган автомототранспорт воситалари давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати вакилининг мажбурий иштирокида утилизацияга ёхуд иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига топширилади ҳамда қабул қилиш-топшириш далолатномасида бу ҳақда тегишли ёзув қайд этилади.

Давлат ижрочиси автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор чиқаради ва уни автомототранспорт воситаси ҳисобга олинган жойдаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органига ижро этиш учун юборади. Бир вақтнинг ўзида Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органига ушбу автомототранспорт воситасининг давлат рўйхатига олинган рақам белгилари ва рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳнома ҳам (мавжуд бўлса) топширилади

Изоҳ
Асосий янгиликлар