Россия ўзида мавжуд кимёвий қуроллар арсеналини бутунлай йўқ қилди. Охирги кимёвий қуролни йўқ қилиш буйруғини Россия президенти Владимир Путин Удмуртиядаги Кизнер қишлоғи билан ўрнатилган телекўприк орқали берди. Шундан сўнг қурол утилизация қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Телекўприкда Кизнердан туриб кимёвий қурол бўйича давлат комиссияси раиси, президентнинг Волгабўйи федерал округидаги сиёсий вакили Валерий Капашин ҳамда Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти техник котибияти бош директори ўринбосари Ҳамид Али Рао иштирок этди.
Удмуртиянинг Кизнер қишлоғида Россия ҳудудидаги охирги кимёвий қуролни сақлаш ва йўқ қилиш базаси жойлашган эди. Мамлакат кимёвий қуролдан бутунлай халос бўлганидан сўнг база қандай мақсадда ишлатилиши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)