Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги «Ванғози агро» фермер хўжалиги пахта бўйича шартнома мажбуриятини ортиғи билан уддалаб, давлат хирмонига режада белгиланган 108 тонна ўрнига 115 тонна «оқ олтин» топширди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ғалла ва пахта етиштириш борасида салмоқли натижаларга эришиб келаётган хўжаликда, шунингдек, қуёнчилик, асаларичилик, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик тармоқлари ҳам самарали йўлга қўйилган.
Айни пайтда хўжаликда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан давом этмоқда. Ғалладан бўшаган майдонларда парваришланаётган соя, тариқ, мош, сабзи, қовун, тарвуз каби такрорий экинлар ҳам ҳосилга кирган.
Изоҳ (0)