Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ироқ Курдистонига очлик ва нефть эмбаргоси билан таҳдид қилди. Ироқ Курдистонида 25 сентябрь куни ўтказилган мустақиллик референдуми бу таҳдидларга сабаб бўлди, деб хабар беради «РБК».
«Биз санкциялар қўллай бошлашимиз билан уларнинг бошига кулфат тушади. Нефть йўлларини тўсиб қўйганимизда ҳаммаси тугайди. Шу билан барча даромад тугайди, юк машиналаримиз Шимолий Ироққа боришни тўхтатиши билан уларнинг ейишга ҳеч вақолари қолмайди», — деди у.
Эрдўғон қўшни мамлакатлар Ироқ Курдистонини иқтисодий исканжага олинишини айтди.
«Плебисситни қўллаб-қувватлаган Исроил курдларга ёрдам бера олмайди», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)