Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон ҳукумати «Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда

Фото: «Дори-дармон»

Фото: «Дори-дармон»

Соғлиқни сақлаш вазирлигига 15 кун ичида вазирликнинг асосланган аризалари бўйича транш тарзида очиладиган 300 миллиард сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси берилади.

Зарурат туғилган тақдирда йил охиригача вазирликка давлат тиббиёт ташкилотларига марказлаштирилган тартибда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилиши учун 240 миллиард сўм миқдорида қўшимча бюджет маблағлари ажратилади.

Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзмедэкспорт» устав фондига ҳисса тарзида 3 миллиард сўм ажратади. Компания томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган препаратларни сотиш чекланган савдо устамаларини қўллаган ҳолда амалга оширилади:

Улгуржи сотиш учун харид қилиш қийматининг 15 фоизи миқдорида;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари орқали чакана сотиш учун улгуржи нархнинг 20 фоизи миқдорида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар