22 сентябрь куни Нью-Йоркда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи сиёсий идоралари бошлиқларининг «C5+1» форматидаги навбатдаги учрашувида иштирок этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлар ва АҚШ давлат котиби умумий кун тартиби, биринчи галда, иқтисодиёт, экология ва хавфсизлик масалаларида фикр алмашди.
Афғонистондаги вазият ҳамда уни минтақавий жараёнларга жалб этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Олти мамлакат ташқи сиёсий идоралари раҳбарлари ўзаро алоқаларга дахлдор бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилди.
Изоҳ (0)