Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида оилавий жанжал аянчли якун топди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ маълум қилди.
«Оҳангарон туманида 6 сентябрь куни 1988 йилда туғилган Оғабек Тўлқинов оилавий келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжаллашиб хотини, 1992 йилда туғилган Раъно Улуғбековани қўл ва оёқлари билан уриб, дўппослаб унга тан жароҳати етказган», — дейилади хабарномада.
Натижада жабрланувчи тан жароҳати олиб касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у 7 сентябрь куни шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Оғабек Тўлқиновга нисбатан Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)