Дания пойтахтида бўлиб ўтган судда ИШИД террорчи гуруҳ учун дронлар харид қилишда айбланган 28 ёшли эркакка нисбатан қамоқ олиш эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«У ИШИД учун Сурия ва Ироқда фойдаланиш мақсадида дрон сотиб олишда айбланмоқда», — дейилади хабарномада.
Номи келтирилмаётган шахс 25 кунга қамоққа олинди.
У ўзининг террорчи ташкилотга алоқадорлигини инкор этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)