АҚШ ўз назорати остидаги террорчилардан фойдаланиб, Сурияда ихтилофни баратараф этиш жараёнига тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Улар Остона жараёнининг муваффақиятли натижаларидан норози, шу боис ўз воситалари, шу жумладан, ‘Жабҳат ан-Нусра’ гуруҳидан фойдаланиб, эришилган келишувларга тўсқинлик қилмоқда», — деди дипломат.
Муаллимнинг сўзларига қараганда, АҚШ сурияликлар Дайр аз-Заврнинг озод этилишида иштирок этаётганини тан олмоқчи эмас:
«Америкаликлар, одатдагидай, сурияликларни Россия ва Эрон билан бир сафда Дайр аз-Заврни озод қилаётганлар қаторида кўрмоқчи эмас. Бу бизнинг ҳудудимиз, биз ИШИДни енгиш учун ҳамма нарса қиламиз».
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)