5 миллион тонна қувватга эга Чимкент–Жиззах нефть қувури 2021 йилда эксплуатацияга топширилади. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Айтилишича, Қозоғистон ва Ўзбекистон 2021 йилгача йилига 5 миллион тонна қувватга эга Чимкент–Жиззах нефть қувурини қуриб, фойдаланишга топширишга келишиб олди.
Imzoланган ҳужжатга мувофиқ, томонлар масъул ташкилотларга белгиланган режаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратади ва 2021 йилгача нефть қувури қуриб, фойдаланишга топширилади.
Чимкент–Жиззах нефть қувурининг лойиҳалаштирилиши, қурилиши, молиялаштирилиши ва эксплуатацияси иккала мамлакатнинг тегишли ҳудудларидаги масъул ташкилотлар томонидан ҳамда улар белгилаган шартлар асосида олиб борилади. Шу ўринда томонлар Чимкент–Жиззах нефть қувурини қуриш учун масъул ташкилотларни зарур ваколат, рухсатнома ва лицензиялар билан таъминлайди.
Изоҳ (0)