Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 11 сентябрь куни соат 13.00 да мазкур туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Турсунмат Воҳидов уйи олдида ўзаро жанжаллашиб, нафақахўр маҳалладоши, 1952 йилда туғилган Дадажон Норметовни қўли билан урган. Натижада у бош қисми билан ерга йиқилган ва тан жароҳати олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.
Дадажон Норметов кома ҳолатида бўлганлиги сабабли муомалага кира олмаслиги, бош қисмига оғир жароҳат етганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан Турсунмат Воҳидовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳолат юзасидан келтирлган исм ва фамилиялар ўзгартирилган.
Изоҳ (0)